<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 из билмаган кўп нарсалар бор,
 Қўп нарсани билмоқ истаймиз.
 Ақл етмас ишлар қиламиз,
 Оддий одамийликни билмаймиз.

[V2]
 Атом асри, компьютер асри,
 Қилни қирқ ёриб тинмаймиз.
 Ойда не борлигин биламиз
 Оддий меҳр нима билмаймиз.

[V3]
 Югурамиз еламиз ҳар кун
 Ҳаёт қозонида қайнаймиз.
 Пул топамиз, бойлик топамиз
 Худо хоҳиши нима билмаймиз

[V4]
 Биз билмаган кўп нарсалар бор,
 Йиғлаб сиқтаб, тоқат қилмаймиз
 Ўтказамиз умрни ғамда
 Оддий умр қадрин билмаймиз.

[V5]
 Ваъз ўқиймиз...
 Билимдонмиз биз,
 Биз зўрмиз, биз ҳеч ҳам синмаймиз.
 Паст назарда қараймизу лек
 Донолик не асли билмаймиз.

[V6]
 Шу даража тубан кетганмиз,
 Гуноҳни биз кўзга илмаймиз.
 Ўлим томон илдам борамиз
 Ҳаёт нима асло билмаймиз.

[V7]
 Диндан дарс берамиз баъзан
 Урф-одатни асло қўймаймиз.
 Ҳақман деймиз, Ҳақлик истаймиз
 Оддий ҳақиқатни билмаймиз.

[V8]
 Талашамиз, тортишамиз гоҳ,
 Ёнамизу, аммо сўнмаймиз.
 Ёлғонни чин деймиз тап тормай,
 Ҳақиқатга асло кўнмаймиз.

[V9]
 Биз билмаган кўп нарсалар бор,
 Борлиғини инкор қилмаймиз.
 Худо деймиз, Худо бор деймиз
 Худо қандайлигин билмаймиз.

[V10]
 Санайверсам адоғи йўқдир,
 Қачон Хушхабарни тинглаймиз???
 Имонлиман деймиз бонг уриб,
 Имон нималигин билмаймиз.</lyrics>
<title>Оддий Ҳақиқатни</title>
<author>Равшан Хизиров, Собир Умуров</author>
</song>